Вход на сайт

Просмотр новости

Найдите то, что Вас интересует

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг вазифалари белгиланди

Дата публикации: 22-09-2026 10:24:09

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди. Унинг вазифаларига кириш ва малака имтиҳонларини ўтказиш, миллий сертификатлар бериш, тест тизимини ишлаб чиқиш, таълим тўғрисидаги хорижий ҳужжатларни тан олиш ва таълим муассасаларининг расмий ҳужжатларини апостиллаш киради.

Основное содержимое страницы с новостью.

Вазирлар Маҳкамасининг 17.09.2026 йилдаги 498-сон қарори билан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Ҳужжат билан қуйидагилар белгиланди:

• Агентлик фаолиятини ташкил этиш тартиби;

• Агентликнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

• Агентлик ва унинг марказий аппаратининг вазифалари ва функциялари;

• Агентлик фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари.

Агентликнинг асосий вазифалари:

• таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини ташкил этиш ва натижаларини баҳолаш, танловлар ўтказиш;

• миллий тест тизими асосида малака имтиҳонларини ўтказиш ва давлат намунасидаги миллий сертификатлар бериш;

• тест топшириқлари, саволлар банки, баҳолаш мезонлари, спецификациялар, кодификаторлар ва бошқа баҳолаш воситаларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш;

• раҳбар кадрлар ва масъул лавозимларга тайинланган шахсларнинг давлат тилини билиш даражасини текшириш;

• ўрта, касб-ҳунар, олий таълим, хорижий мамлакатларда кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш, шунингдек, таълим муассасалари томонидан берилган расмий ҳужжатларга апостил қўйиш;

• буюртма асосида билим ва кўникмаларни баҳолаш учун имтиҳонларни ташкил этиш ва ўтказиш;

• ўз ваколатлари доирасида қонунчилик ҳужжатлари доирасида халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.09.2026 йилдан кучга кирди.

                      Лола Абдуазимова

Схожие новости

#Наименование новостиТональностьИнформативностьДата публикации
1Педагогларнинг фарзандлари учун контракт тўловига чегирма жорий этилади012.4921-09-2026
2Ижтимоий муассасалар пуллик хизмат кўрсатади010.8322-09-2026
3IZM atbild premjeram par bridža naudu: "Fakti ir pārbaudāmi dokumentos"013.3329-08-2026
4Маҳаллалар ҳудудларни кўкаламзорлаштиришда фаол иштирок этади016.528-09-2026
5ГИБДД ускоряет проверку автошкол // Образовательные организации проверят по новым правилам06.7829-09-2026
6Сунъий интеллектга асосланган дастурий маҳсулотларнинг ягона реестри яратилади010.9125-09-2026
7Узумнинг янги навларини етиштириш бўйича тажриба станцияси ташкил этилмоқда07.4421-09-2026
8Хавфсиз иш муҳитини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда09.4723-09-2026
9Автошколы решили обязать уведомлять ГАИ о дистанционном формате обучения011.9229-09-2026
10Пахтачиликни ривожлантиришда «Янги агроном» ва «Устоз-шогирд» тизимлари жорий этилмоқда012.2129-09-2026

Классификация: . Схожих патентов: 0. Схожих новостей: 10. Тональность: 0. Информативность: 6.58. Источник: www.norma.uz.