Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти қошида ўсимликларни «in vitro» усулида етиштириш технологиясини жорий этиш, узумнинг янги навларини тарқатиш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига замонавий ресурстежамкор усулларни жорий этиш бўйича тажриба станцияси ташкил этилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 17 сентябрдаги 491-сон «Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги илмий-тадқиқот муассасаларининг фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти муассислигида Самарқанд вилоятининг Иштихон тумани тажрибаси асосида узумнинг янги «Кишмиш Сўғдиёна,» «Қора кишмиш» ва «Аватар» навларини «in vitro» шароитида етиштириш ва кенг тарқатишни жорий этиш мақсадида тажриба станциясини ташкил этиш назарда тутилган.
Ҳужжатга кўра, ер участкалари (рўйхат бўйича) тажриба станцияси ҳамда Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлигининг Селекция илмий-тадқиқот марказига ижарага берилади.
Тажриба станцияси учун ажратилган ер майдонида токзорлар барпо этилиб, узум ҳосилдорлиги оширилади ҳамда олинган илмий-амалий натижалар, ресурс тежамкор тажрибалар, замонавий технология ва усуллар синовдан ўтказилиб, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига жорий этилади.
Селекция марказига ажратилган ерлардан қуйидаги мақсадларда ҳам фойдаланилади:
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.09.2026 йилдан кучга кирди.
Лола Абдуазимова
| # | Наименование новости | Тональность | Информативность | Дата публикации |
|---|---|---|---|---|
| 1 | Дагестанские ученые будут проверять качество воды из источников республики | 0 | 10.97 | 29-09-2026 |
| 2 | Пахтачиликни ривожлантиришда «Янги агроном» ва «Устоз-шогирд» тизимлари жорий этилмоқда | 0 | 12.21 | 29-09-2026 |
| 3 | Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг вазифалари белгиланди | 0 | 6.58 | 22-09-2026 |
| 4 | Ёқилғи-энергетика тармоғини бошқариш тизими ислоҳ этилмоқда | 0 | 14.28 | 25-09-2026 |
| 5 | Педагогларнинг фарзандлари учун контракт тўловига чегирма жорий этилади | 0 | 12.49 | 21-09-2026 |
| 6 | Хавфсиз иш муҳитини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда | 0 | 9.47 | 23-09-2026 |
| 7 | Сунъий интеллектга асосланган дастурий маҳсулотларнинг ягона реестри яратилади | 0 | 10.91 | 25-09-2026 |
| 8 | Маҳаллалар ҳудудларни кўкаламзорлаштиришда фаол иштирок этади | 0 | 16.5 | 28-09-2026 |
| 9 | Фальков рассказал о создании передовых инженерных школ в российских вузах | 0 | 8.36 | 28-09-2026 |
| 10 | В Бурятии предложили создать федеральный центр компетенций по лекарственным растениям | 0 | 16.41 | 28-09-2026 |