Вход на сайт

Просмотр новости

Найдите то, что Вас интересует

Ижтимоий муассасалар пуллик хизмат кўрсатади

Дата публикации: 22-09-2026 09:37:39

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги муассасалари пуллик хизматлар кўрсатиши, ўз маҳсулотларини сотиши ва мулкини ижарага бериши мумкин бўлади. Олинган даромадлар ҳисобидан ходимларга лавозим маошининг 300 фоизигача устамалар белгилаш ва ҳар чоракда беш ойлик маошгача мукофотлар тўлашга рухсат берилади.

Основное содержимое страницы с новостью.

Вазирлар Маҳкамасининг 17.09.2026 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги муассасаларда бюджетдан ташқари маблағларни шакллантириш манбаларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 493-сон қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимига кирувчи муассасаларга пуллик хизматлар кўрсатиш, маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш, уларнинг мол-мулкини ижарага бериш, шунингдек, муассасаларни ривожлантириш жамғармаларига қўшимча маблағларни жалб қилиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Агентлик ҳар йили 15 декабрга қадар муассасаларда келгуси йил учун пуллик хизматлар ва ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда уларнинг ривожлантириш жамғармаларидан даромадларни кўпайтиришга қаратилган йиллик прогноз кўрсаткичларини тасдиқлайди ҳамда уларнинг бажарилишини мониторинг қилади.

Муассасаларда бюджетдан ташқари молиялаштириш манбаларини кенгайтириш мақсадида давлат буюртмачиларига муассасаларда ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни молия йили учун БҲМнинг 1 500 бараваридан ошмайдиган суммага тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилишга рухсат берилади.

Пуллик хизматларга реабилитация, тиббий диагностика, даволаш, парваришлаш, дефектолог ва психолог хизматлари киради. Бунда давлат томонидан кафолатланган хизматлар пулли асосда кўрсатилиши мумкин эмас.

Шунингдек, ходимларни пуллик хизматлар кўрсатишга мажбурий жалб қилиш тақиқланади.

Пуллик хизматлар ва маҳсулотларни сотишдан олинган даромадлар ҳисобидан ходимларга лавозим маошининг 300 фоизигача устамалар, энг самарали ходимларга эса ҳар чоракда беш ойлик маошгача мукофотлар тўланиши мумкин.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.09.2026 йилдан кучга кирди.

                         Лола Абдуазимова

Схожие новости

#Наименование новостиТональностьИнформативностьДата публикации
1Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг вазифалари белгиланди06.5822-09-2026
2Хавфсиз иш муҳитини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда09.4723-09-2026
3Пахтачиликни ривожлантиришда «Янги агроном» ва «Устоз-шогирд» тизимлари жорий этилмоқда012.2129-09-2026
4Талабалар ўртасида олимпиадалар ўтказиш тартиби янгиланди012.0323-09-2026
5Корхонада бахтсиз ҳодиса юз берганда нима қилиш керак012.6424-09-2026
6Нарушение запрета на вывоз наличных из России приведет к их изъятию06.4829-09-2026
7Сунъий интеллектга асосланган дастурий маҳсулотларнинг ягона реестри яратилади010.9125-09-2026
8Маҳаллалар ҳудудларни кўкаламзорлаштиришда фаол иштирок этади016.528-09-2026
9В Бурятии дрон пресек незаконную добычу байкальского омуля08.128-09-2026

Классификация: Общество. Схожих патентов: 0. Схожих новостей: 9. Тональность: 0. Информативность: 10.83. Источник: www.norma.uz.