Вход на сайт

Просмотр новости

Найдите то, что Вас интересует

Ўзбекистон ёшлари Жаҳон озиқ-овқат форумида халқаро тажриба ва ташаббусларини тақдим этди

Дата публикации: 15-10-2026 09:01:37

15 октябрь куни Италиянинг Рим шаҳридаги БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) бош қароргоҳида Жаҳон озиқ-овқат форуми — 2026 бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон вакиллари барқарор қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат хавфсизлиги ва иқлим ўзгаришига мослашиш масалалари бўйича халқаро муҳокамаларда иштирок этмоқда. Форумда FAOнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари ўринбосари Шерзод Умаров бошчилигида давлат ташкилотлари ходимлари, ёш мутахассислар ва […]
Сообщение Ўзбекистон ёшлари Жаҳон озиқ-овқат форумида халқаро тажриба ва ташаббусларини тақдим этди появились сначала на Ўзбекистон Янгиликлари.


Основное содержимое страницы с новостью.

- Advertisement -

15 октябрь куни Италиянинг Рим шаҳридаги БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) бош қароргоҳида Жаҳон озиқ-овқат форуми — 2026 бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон вакиллари барқарор қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат хавфсизлиги ва иқлим ўзгаришига мослашиш масалалари бўйича халқаро муҳокамаларда иштирок этмоқда.

Форумда FAOнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари ўринбосари Шерзод Умаров бошчилигида давлат ташкилотлари ходимлари, ёш мутахассислар ва WFF Ўзбекистон миллий ёшлар платформаси вакиллари қатнашмоқда. Улар миллий тажриба ва ташаббусларни тақдим этиб, бошқа мамлакатлар вакиллари билан фикр алмашмоқда.

Глобал ёшлар форумининг очилиш маросимида 35 та янги миллий ёшлар платформаси фаолияти расман йўлга қўйилиб, уларнинг вакилларига сертификатлар топширилди. Қайд этилишича, WFF тармоғи дунё бўйлаб 100 дан ортиқ миллий платформани бирлаштиради. Форумда Ўзбекистон миллий ёшлар платформаси координатори Шовкат Холдоров ҳам озиқ-овқат хавфсизлиги, барқарор қишлоқ хўжалиги ва иқлим билан боғлиқ маҳаллий ташаббуслар юзасидан тажриба алмашди.

Ўзбекистоннинг WFF миллий ёшлар платформаси 2025 йилда ташаббускор ёшлар таклифи асосида, FAOнинг мамлакатдаги ваколатхонаси ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва ҳамкор ташкилотлар кўмагида ташкил этилган. У Марказий Осиёдаги илк WFF миллий ёшлар платформаси ҳисобланади.

Форум доирасида FAOнинг Европа ва Марказий Осиё ҳамда Осиё ва Тинч океани минтақавий ваколатхоналари ёш чорвадорларнинг келажагига бағишланган минтақалараро мулоқот ўтказди. Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Мўғулистон, Непал ва Бутан вакиллари миллий маслаҳатлашувлар натижаларини тақдим этиб, чорвадор жамоаларни қўллаб-қувватлаш, сиёсий тавсиялар ишлаб чиқиш, ҳамкорлик ва инвестиция имкониятларини муҳокама қилди.

Халқаро қишлоқ хўжалиги университети Ижтимоий сиёсат лабораторияси бош мутахассиси Ахмаджон Нуруллаев Ўзбекистон номидан иштирок этиб, миллий маслаҳатлашувлар натижаларини тақдим қилди. Унинг маълум қилишича, сўровда қатнашган ёш чорвадорларнинг 71 фоизи маҳсулдорлик пасайганини, 58 фоизи эса чорва молларининг нобуд бўлиши билан боғлиқ йўқотишларга дуч келганини билдирган. Респондентларнинг қарийб 70 фоизи сув, ветеринария хизматлари ва бозорлардан фойдаланиш имкониятлари чекланганини жиддий тўсиқ сифатида қайд этган.

Шунингдек, иқлим ўзгарувчанлиги, мавсумий кўчишдаги чекловлар, яйловлардан фойдаланиш ҳуқуқларининг етарлича кафолатланмагани, ер ва молиявий ресурслардан фойдаланишдаги қийинчиликлар ёш чорвадорларнинг даромадлари ҳамда фаолияти барқарорлигига таъсир кўрсатаётгани таъкидланган.

Ушбу муаммоларни ҳал қилиш учун Ўзбекистон вакили ёш чорвадорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган минтақавий дастур ишлаб чиқишни таклиф этди. Дастур доирасида жамоалар иштирокида яйловлардан фойдаланиш режаларини ишлаб чиқиш, мавсумий кўчиш имкониятларини кенгайтириш, сув, ветеринария хизматлари ва молиялаштириш имкониятларини яхшилаш назарда тутилган. Ёш аёллар ва эркакларнинг қарор қабул қилиш жараёнларидаги расмий иштирокини таъминлашга қаратилган миллий пилот ташаббусларни амалга ошириш ҳам таклиф қилинди. Қурғоқчилик ҳақида маълумот алмашиш ва яйловлар ҳолатини мониторинг қилиш бўйича минтақавий ҳамкорликни кучайтириш режалаштирилмоқда.

Форум доирасида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов FAOда стажировка ўтаётган ўзбекистонлик ёшлар билан ҳам учрашди. Мулоқотда халқаро тажрибани мамлакат қишлоқ хўжалигига татбиқ этиш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, иқлим ўзгаришига мослашиш, инновацияларни жорий этиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Вазир ёш мутахассисларни илғор ечимларни ўрганиш, уларни Ўзбекистон шароитига мослаштириш ва аграр соҳани ривожлантиришга ҳисса қўшишга чақирди.

Минтақалараро мулоқот БМТ Бош Ассамблеяси томонидан эълон қилинган 2026 йил — Халқаро яйловлар ва чорвадорлар йили доирасидаги ташаббусларга ҳамоҳангдир. FAO етакчилигида амалга оширилаётган мазкур ташаббус яйловлар ва чорвадор жамоаларнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, биологик хилма-хилликни сақлаш ва иқлим ўзгаришига чидамлиликни оширишдаги ҳиссасига эътибор қаратади. Форумда илгари сурилган таклифлар ушбу йўналишларда миллий ва минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилиши мумкин.

Схожие новости

#Наименование новостиТональностьИнформативностьДата публикации
1Ўзбекистонда савдо соҳаси маҳаллий ва хорижий компанияларни жалб қилмоқда010.7117-10-2026
2Рекорды на юбилей: выставке UzFood 25 лет015.4404-04-2026
3AGROPRO EXPO 2026: Международная сельскохозяйственная выставка Центральной Азии открылась в Самарканде012.4504-03-2026
4«Ўзбекистон талабалар театрлари лигаси» лойиҳаси «Евразия» халқаро мукофоти ғолиби бўлди04.4417-10-2026
5Ўзбекистон терма жамоаси Таиландда ўтказиладиган «APMC 2026» Осиё-Тинч океани автоспорт чемпионатида иштирок этади013.5415-10-2026
6Форум отельеров: ИИ – в помощь индустрии гостеприимства07.9415-02-2026
7Мирзиёев предложил провести в Узбекистане аграрный форум в формате ЕАЭС в октябре0025-05-2023
8Эмланган моллар ҳам касалланмоқда: Ўзбекистонда оқсил касаллиги нега кучайди?07.922-04-2026
9Вышедшую на чемпионат мира сборную Узбекистана торжественно встретили в Ташкенте0006-06-2025

Классификация: Партнеры. Схожих патентов: 0. Схожих новостей: 9. Тональность: 0. Информативность: 6.56. Источник: nuz.uz.