Шу билан бирга, ЕОИИ қатор давлатлар билан эркин савдо ҳудуди тўғрисида битим тузиш истиқболларини ўрганмоқда.
https://sputniknews.uz/20260918/eoii-eik-60529092.html
Қатор давлатлар ЕОИИ ҳузурида кузатувчи мақомини олишга қизиқиш билдирмоқда – ЕИК
Қатор давлатлар ЕОИИ ҳузурида кузатувчи мақомини олишга қизиқиш билдирмоқда – ЕИК
Sputnik Ўзбекистон
Шу билан бирга, ЕОИИ қатор давлатлар билан эркин савдо ҳудуди тўғрисида битим тузиш истиқболларини ўрганмоқда. 18.09.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-09-18T15:17+0500
2026-09-18T15:17+0500
2026-09-18T15:17+0500
ўзбекистон ва еоии
еоии
еик
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/03/18/56467506_0:80:1536:944_1920x0_80_0_0_579b9c6eb06f0b0d402c1c6d1d37d74b.png
ТОШКЕНТ, 18 сен – Sputnik. Бирданига бир нечта мамлакат Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ҳузурида кузатувчи давлатлар мақомини олишга қизиқиш билдирди. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) ҳайъати раиси Бакитжан Сагинтаев маълум қилди.ЕИК ҳайъати раисининг сўзларига кўра, ЕОИИ Иордания, Жанубий Африка Республикаси ва Зимбабве каби қатор давлатлар билан эркин савдо ҳудуди тўғрисида битим тузиш истиқболларини ўрганмоқда.У БАА билан иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги келишув жорий йилнинг 6 октябридан кучга киришини қўшимча қилди. Йил охиригача эса Индонезия билан эркин савдо ҳудуди тўғрисида келишув кучга кириши кутилмоқда.Ҳиндистон билан музокаралар фаоллашди, Тунис билан музокараларни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинди, Покистон билан эркин савдо режимини шакллантириш масаласи кўриб чиқилмоқда.Сагинтаев халқаро алоқаларнинг бундай географияси чуқур ўзгаришларни бошдан кечираётган жаҳон иқтисодиётидаги иттифоқнинг ўрнига ёндашувни акс эттиришини таъкидлади. Унинг фикрича, иқтисодий ўсиш марказлари ўзгармоқда, савдо йўналишлари қайта қурилмоқда, янги технологиялар жадал ривожланмоқда.“Бундай шароитда минтақавий интеграцион бирлашмалар ўртасидаги тўғридан-тўғри мулоқот алоҳида аҳамият касб этади”, - дея хулоса қилди у.
https://sputniknews.uz/20260917/eaeu-sco-hamkorlik-reja-60505466.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
252
60
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
252
60
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
252
60
1920
1080
true
1920
1440
true
1920
1920
true
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
252
60
Sputnik Ўзбекистон
еоии, еик, жамият
еоии, еик, жамият
Oбуна бўлиш
Шу билан бирга, ЕОИИ қатор давлатлар билан эркин савдо ҳудуди тўғрисида битим тузиш истиқболларини ўрганмоқда.
ТОШКЕНТ, 18 сен – Sputnik. Бирданига бир нечта мамлакат Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ҳузурида кузатувчи давлатлар мақомини олишга қизиқиш билдирди. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) ҳайъати раиси Бакитжан Сагинтаев маълум қилди.
“Бир вақтнинг ўзида иттифоқ халқаро иқтисодий алоқаларни изчил кенгайтирмоқда. <...> Иттифоқда кузатувчи давлатлар сифатида Ўзбекистон, Куба ва Эрон иштирок этмоқда, бундай мақомга эга бўлишга бошқа давлатлар ҳам қизиқиш билдирмоқда”, - деди у Пекиндаги ЕОИИ ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги давра суҳбатида.
ЕИК ҳайъати раисининг сўзларига кўра, ЕОИИ Иордания, Жанубий Африка Республикаси ва Зимбабве каби қатор давлатлар билан эркин савдо ҳудуди тўғрисида битим тузиш истиқболларини ўрганмоқда.
“Вьетнам, Эрон ва Сербия билан эркин савдо тўғрисидаги келишув, Мўғулистон билан вақтинчалик савдо келишуви, шунингдек, Хитой билан имтиёзсиз савдо келишуви амал қилмоқда", - деди Сагинтаев.
У БАА билан иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги келишув жорий йилнинг 6 октябридан кучга киришини қўшимча қилди. Йил охиригача эса Индонезия билан эркин савдо ҳудуди тўғрисида келишув кучга кириши кутилмоқда.
Ҳиндистон билан музокаралар фаоллашди, Тунис билан музокараларни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинди, Покистон билан эркин савдо режимини шакллантириш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Сагинтаев халқаро алоқаларнинг бундай географияси чуқур ўзгаришларни бошдан кечираётган жаҳон иқтисодиётидаги иттифоқнинг ўрнига ёндашувни акс эттиришини таъкидлади. Унинг фикрича, иқтисодий ўсиш марказлари ўзгармоқда, савдо йўналишлари қайта қурилмоқда, янги технологиялар жадал ривожланмоқда.
“Бундай шароитда минтақавий интеграцион бирлашмалар ўртасидаги тўғридан-тўғри мулоқот алоҳида аҳамият касб этади”, - дея хулоса қилди у.
ЕОИИ
Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.
| # | Наименование новости | Тональность | Информативность | Дата публикации |
|---|---|---|---|---|
| 1 | "Ярим бриллиант", қалбаки олтин ва синтетик тошлар: Россия ЕОИИда назоратни кучайтирмоқчи | 0 | 9.3 | 22-09-2026 |
| 2 | Mehr: ЕОИИ–Эрон битими АҚШнинг минтақа давлатларига босим имкониятларини чеклайди | 0 | 8.04 | 20-09-2026 |
| 3 | ЕОИИ божхона хизматлари Брестда 19 та масалани кўриб чиқди | 0 | 9.66 | 24-09-2026 |
| 4 | Ерхов: Россия ва Ўзбекистон ташқи савдода қоғозсиз ҳужжат алмашинувини синовдан ўтказди | 0 | 5.5 | 23-09-2026 |
| 5 | ЕОИИ ва АСЕАН иқтисодий ҳамкорликни кенгайтирмоқда | 0 | 14.17 | 23-09-2026 |
| 6 | Ўзбекистонлик сайёҳлар энг кўп қаерга бормоқда? | 0 | 7.51 | 19-09-2026 |
| 7 | Ҳокимликлар ҳужжатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқини бериш таклифи маъқулланди | 0 | 6.12 | 22-09-2026 |
| 8 | ЕЭК одобрила программу по созданию совместных геоинформационных продуктов стран ЕАЭС | 0 | 0 | 28-04-2020 |
| 9 | ЕЭК предложила ввести налог на неторговые валютообменные операции | 0 | 0 | 14-04-2020 |