Вход на сайт

Просмотр новости

Найдите то, что Вас интересует

Ўзбекистон йил охиригача суюлтирилган газ ишлаб чиқаришни 606 минг тоннага етказади

Дата публикации: 11-08-2026 13:31:15

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев нефть-газ бозорида барқарорликни таъминлаш, иқтисодиёт ва аҳолини углеводород ресурслари билан узлуксиз таъминлаш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди. Йиғилишда ишлаб чиқариш қувватлари ва аҳоли эҳтиёжларининг ортиши табиий газ ҳамда нефть маҳсулотларига талабни кўпайтираётгани қайд этилди. Шу муносабат билан мавсумий эҳтиёжларни олдиндан ҳисобга олиш, зарур захираларни шакллантириш ва нархларнинг асоссиз ошишига йўл қўймаслик […]
Сообщение Ўзбекистон йил охиригача суюлтирилган газ ишлаб чиқаришни 606 минг тоннага етказади появились сначала на Ўзбекистон Янгиликлари.


Основное содержимое страницы с новостью.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев нефть-газ бозорида барқарорликни таъминлаш, иқтисодиёт ва аҳолини углеводород ресурслари билан узлуксиз таъминлаш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди.

Йиғилишда ишлаб чиқариш қувватлари ва аҳоли эҳтиёжларининг ортиши табиий газ ҳамда нефть маҳсулотларига талабни кўпайтираётгани қайд этилди. Шу муносабат билан мавсумий эҳтиёжларни олдиндан ҳисобга олиш, зарур захираларни шакллантириш ва нархларнинг асоссиз ошишига йўл қўймаслик вазифаси қўйилди.

Нефть ва газни қазиб олиш, импорт қилиш, қайта ишлаш, сақлаш ҳамда етказиб бериш масалалари кўриб чиқилди. Масъул тузилмаларга ҳудудлар ва тармоқларнинг эҳтиёжларини аниқ ҳисоблаш, ички бозорни устувор равишда таъминлаш ва етказиб бериш жадвалларига риоя қилиш топширилди.

Август ойида Ўзбекистонда 27 та янги қудуқни ишга тушириш режалаштирилган. «Янги Қўлтак», «Ниёз», «Қоратоғ», «Марварид» ва «Тегирмон» конларидаги ишлар ҳисобига қўшимча 887 минг куб метр табиий газ қазиб олиниши кутилмоқда.

Президент қудуқларни бурғилашдан тортиб, уларни газ транспорт тизимига улашгача бўлган барча жараёнларни ҳар куни назорат қилишни топширди. Электр таъминоти ва ишлаб чиқариш инфратузилмасининг узлуксиз ишлашига ҳам алоҳида эътибор қаратилади.

Нархлар барқарорлигини таъминлаш учун ички бозорда етарли таклиф ҳажмини шакллантириш вазифаси қўйилди. Маҳсулотларни талабни ҳисобга олган ҳолда биржа савдоларига чиқариш ҳамда ишлаб чиқариш ва логистика харажатларини камайтириш белгиланди.

Шунингдек, етказиб беришни асоссиз чеклаш, сунъий тақчиллик юзага келтириш ва нархларни сунъий оширишга қаратилган ҳаракатларга йўл қўймаслик топширилди.

«Ўзбекнефтегаз» олдига йил охиригача суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳажмини аввал режалаштирилган 520 минг тоннадан 606 минг тоннага етказиш вазифаси қўйилди.

Масъулларга ички бозор эҳтиёжларини ҳар куни таҳлил қилиш, таъминотдаги эҳтимолий хавфларни олдиндан аниқлаш ва узилишларнинг олдини олиш учун тезкор чоралар кўриш топширилди.

Схожие новости

#Наименование новостиТональностьИнформативностьДата публикации
1Ўзбекистон гилос экспорти бўйича дунёда 6-ўринда012.8511-08-2026
2Қаршидаги портлаш: қурбонлар сони нега баҳсга сабаб бўлмоқда? 06.709-06-2026
3Қурилиш ишларининг 19,9 фоизи норасмий сектор ҳиссасига тўғри келди01511-08-2026
4Татаристон раҳбари Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлгани муносабати билан Шавкат Мирзиёевга ҳамдардлик билдирди06.0211-08-2026
5Янгийўлнинг электр ва газ таъминоти бўйича тажрибаси бутун Ўзбекистонга татбиқ этилади — президент09.8927-07-2026
6Ko‘rsatkichlar kamaydi: O‘zbekistonda qancha ko‘mir, neft va gaz ishlab chiqarildi?011.7630-07-2026
7Туристик оқим Ўзбекистонда 22,6 фоизга ошди015.5412-08-2026
8Comments: ОВК013.721-07-2026
9Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича МДҲда биринчи ўринда09.6311-08-2026
10Узбекистан предложил странам СНГ участвовать в проектах в Афганистане0010-10-2025

Классификация: Экономика. Схожих патентов: 0. Схожих новостей: 10. Тональность: 0. Информативность: 10.17. Источник: nuz.uz.